my5

“Бош вазир кубоги” якунланди, эндиги навбат “Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги”га

СПОРТ 15.10.2020, 14:05
375
“Бош вазир кубоги” якунланди, эндиги навбат “Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги”га

2019 йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида турли оммавий маданий ва спорт тадбирлари, жумладан “Бош вазир кубоги”, “Ҳоким кубоги”, «Раҳбар» кубоги мусобақаларини ўтказиш вазифаси юклатилган эди.

Юртбошимизнинг ушбу топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда жорий йил 4-12 октябрь кунлари вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида “Бош вазир кубоги-2020” футбол мусобақаларини юқори савияда ташкил этди. Энди эса 22-30 октябрь кунлари илк маротаба футбол бўйича “Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги” мусобақаси ўтказилади.

Ушбу мусобақанинг “Бош вазир кубоги”дан фарқли жиҳатлари нимада?

“Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги” мусобақасида жамоалар майдонда 8 кишидан ҳаракат қилади ва ўйин майдонининг ярмида тўп тепишади, захирадан 7 киши жой олади.

Шунингдек, бу мусобақада вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг фақат марказий аппарати ходимлари эмас, балки тизимдаги ташкилотлардан ҳам ҳаваскор футболчилар жамоа таркибига жалб этилиши мумкин. Бундан кўзланган мақсад, корхона-ташкилотлар марказий аппаратида ходимлар камлиги сабабли четдан профессионал ёки ярим профессионал жамоаларда тўп тепаётган футболчиларни жалб этишининг олдини олишдир. Яъни, мусобақада ҳаваскор мақомига эга, аввало соғлигини ўйлаб югурадиган ходимлар иштирок этишсин.

Қолаверса, “Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги” мусобақасида профессионал фаолиятини якунлаганига камида беш йил бўлмаган ҳамда ишга қабул қилинганига камида бир йил тўлмаган ходимлар қатнашишига рухсат берилмайди. Бу ҳам мусобақанинг ҳалол, шаффоф ва адолатли ўтишига хизмат қилувчи омиллардан.

Эртага, яъни 16 октябрь куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги биносида ушбу мусобақа ташкилий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилишда яна бир қатор муҳим масалалар ўз ечимини топади.

Ҳозиргача “Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги” мусобақасида иштирок этиш учун 40та ташкилотдан талабнома келиб тушган. Талабномаларни топширишнинг сўнгги муддати этиб 2020 йилнинг 20 октябрь санаси белгиланган. Қуръа ташлаш маросими эса 21 октябрь куни ўтказилади. Шошилинг, мусобақа бошланишига оз вақт қолди.

Jismoniy tarbiya va sport vazirligi

Matbuot xizmati

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° пасмурно
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84