my5

COVID-19: БАА Ўзбекистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди

ДУНЁ 15.10.2020, 22:26
Теглар: Ўзбекистон, COVID-19, БАА
333
COVID-19: БАА Ўзбекистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди

Гуманитар юк таркибига сунъий нафас олдириш жиҳозлари, кислород концентраторлари, ПЗР-лабораториялари ва экспресс тест-тизимлар ҳамда ёрдамчи тиббий асбоб-ускуналар киритилган.

Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистонга COVID-19 га қарши курашиш мақсадида 7 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди.

“Дунё” АА хабарига кўра, гуманитар юк таркибига сунъий нафас олдириш жиҳозлари, кислород концентраторлари, ПЗР-лабораториялари ва экспресс тест-тизимлар ҳамда ёрдамчи тиббий асбоб-ускуналар киритилган.

Тиббий юк Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига мамлакатимизнинг барча минтақаларида тарқатиш учун топширилади.

БАА Ўзбекистонга COVID-19 тарқалишига қарши курашиш учун мўлжалланган тиббий маҳсулотларни тўртинчи бор тақдим этмоқда.

Шарҳлар

Машинада баланд мусиқа эшитиш учун жарима солинадими?

29.10.2020, 15:45

Машинада баланд овозда мусиқа эшитиб кетаётган ҳайдовчига жарима белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда дея ёзмоқда effect.uzПолковник Эрали Бозоровга кўра, бундай лойиҳа ишлаб чиқишга фуқароларнинг...
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар 66 минг нафардан ошди

28.10.2020, 23:09

2020 йил 28 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 200 (+59) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг:  9 нафари Бухоро вилоятида, 50...
Ўзбекистонда 2021-йилда қайси давлат ташкилоти бюджетдан қанча маблағ олиши маълум бўлди

28.10.2020, 21:13

Ўзбекистонда 2021 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади? Бу ҳақда "davletovuz" хабар қилмоқда.Бюджет лойиҳасига кўра:(Жорий харажатлар, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш...
Россия учун жасадлар ҳам қимматга тушмоқда

28.10.2020, 20:57

Россия учун жасадлар ҳам қимматга тушмоқда дея ёзмоқда platforma.uz COVID-19 ва унинг асоратлари барча иссиқ жон ҳаётига таҳдид солаётгани камдек, энди бу ўлат бир қатор давлатларда...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92