my5

Канат Исаев президент вазифасини бажаришдан бош тортди. Жапаров вақтинча давлат раҳбарига айланди

ДУНЁ 16.10.2020, 08:51
418
Канат Исаев президент вазифасини бажаришдан бош тортди. Жапаров вақтинча давлат раҳбарига айланди

Қирғизистон парламенти спикери Канат Исаев президентлик вазифасини вақтинча бажариб туришдан бош тортди.

"Мавжуд ижтимоий-сиёсий ҳолат ва мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича давлат ҳокимияти қонун чиқарувчи органи олдида турган энг муҳим вазифаларни ҳисобга олган ҳолда, мен ўз саъй-ҳаракатларимни бевосита Жогорку Кенеш(парламент) фаолиятига йўналтиришга қарор қилдим. Шунингдек, парламентнинг олтинчи чақириқ ваколат муддати тугаётганлиги сабабли, мен ўзим учун президент ваколатларини бажаришнинг имкони йўқ деб биламан", — деди у.  

Яқинда бош вазир лавозимига тайинланган Садир Жапаров эса ўзини Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи деб эълон қилди.

У Бишкекдаги Эски майдонга йиғилган тарафдорлари қаршисида чиқиш қилишга ҳам улгурди:

«Азизларим, сизларни ғалаба билан табриклайман. Бугун ҳаммаси жой-жойига тушди. Собиқ президент истеъфога чиқди, парламент Спикери Канат Исаев унинг вазифасини бажармаслигини билдирди. Энди президент ва бош вазир лавозимлари менга ўтди. Ишончингиз учун сизлардан миннатдорман», — деган у.

Ва намойишчиларни уй-уйларига тарқалишларига чақирган.

Эслатиб ўтамиз, кеча амалдаги президент Сооранбай Жеэнбеков истеъфога чиққан эди.

Мамлакат Конституциясига кўра, бундай пайтларда давлат раҳбари лавозимини сайловларгача парламент тўрағаси Канат Исаев бажариб туриши керак эди. Аммо у бу масъулиятни ўз зиммасига олишни рад этди. Натижада бош вазир Садир Жапаров президентлик лавозимини ҳам бажариб турадиган бўлди.

Мавзуга доир:

Ўзбекистон Бош вазири Қирғизистон Бош вазирини табриклади

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92