my5

Наманганда видеотасвирларни тарқатмаслик эвазига 100 АҚШ доллари сўраган шахс аниқланди

ЖИНОЯТ 16.10.2020, 21:48
Теглар: ​Наманган, ИИБ
447
Наманганда видеотасвирларни тарқатмаслик эвазига 100 АҚШ доллари сўраган шахс аниқланди

Видеотасвирларни тарқатмаслик эвазига 100 АҚШ доллари  Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

2020 йил 3 октябрь куни, Учқўрғон туманида яшовчи, хусусий тадбиркор, 1999 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, таниши 2000 йилда туғилган фуқаро уни бир фуқаро билан уришганлиги тасвирланган видеоси борлигини, ушбу тасвирни “Телеграм” ижтимоий тармоғида тарқатиб юборишлигини айтиб, уни қўрқитиб, ушбу видео тасвирни тарқатиб юбормаслиги эвазига 100 АҚШ доллари сўраётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур ариза юзасидан шу йил 3 октябрь куни туман ИИБ ЖҚБ ва ТЭҚКБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Учқўрғон тумани Кўприкбоши маҳалласи ҳудудида жойлашган “Учқўрғон деҳқон бозори”да 2000 йилда туғилган фуқаро аризачидан 100 АҚШ долларини товламачилик йўли билан олган вақтида ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 15 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

 

Шарҳлар

ИИВ радикал, диний экстремистик ғоялар тарғиботи кўпайгани юзасидан огоҳлантириш билан чиқди

29.10.2020, 16:33

Айни кунларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар...
Бухородаги қамоқхонага эрини кўришга борган аёл ўғриликка қўл урди

28.10.2020, 23:49

Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган эридан хабар олишга борган қорақалпоғистонлик аёл ўғриликка қўл урди. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилди.Таъкидланишича,...
Наманганда бир нечта шифокорнинг тоифа сертификати қалбаки бўлиб чиқди

17.10.2020, 17:57

Наманганда бир нечта шифокорнинг тоифа сертификати қалбаки бўлиб чиқди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ички аудит ва молиявий...
Аҳмаджон Мамаджанов Наманган вилояти ҳокими ёрдамчиси этиб тайинланди

06.10.2020, 22:17

Аҳмаджон Мамаджанов Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг ёрдамчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълумот учун, Аҳмаджон Мамаджанов 1989 йилда Наманган шаҳрида...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92