АсосийJamiyat

Янги тартиб: 19 октябрдан Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларнинг ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши талаб этилади

'Янги тартиб: 19 октябрдан Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларнинг ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши талаб этилади'ning rasmi

Транспорт вазирлиги бугунги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, жамоат транспортида турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар саломатлигини асраш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг  тиббий ниқоб  билан биргаликда тиббий қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилишини маълум қилди.  

Шаҳар жамоат транспортидан фойдаланганда йўловчиларнинг санитария қоидалари ва белгиланган карантин талабларига қатъий амал қилишларини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлигининг автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бошқармаси инспекторлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳи томонидан транспорт инфратузилма объектлари ва жамоат транспортида кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари ўтказилади.

Жорий йилнинг 19 октябридан эътиборан шаҳар жамоат транспортидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқобда, шунингдек, тиббий қўлқопда бўлишлари қатъиян талаб этилади.  

"Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлар шаҳар жамоат транспорти хизматидан фойдаланганда белгиланган карантин талаблари ва санитария меъёрларига қатъий амал қилинг. Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигига бефарқ бўлманг", дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар