АсосийDunyo

Қирғизистонда президентлик сайловлари қачон ўтказилиши айтилди

'Қирғизистонда президентлик сайловлари қачон ўтказилиши айтилди'ning rasmi

Қирғизистонда муддатидан аввалги президентлик сайловлари 2021 йилнинг 17 январида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда УзА ёзмоқда.

Бу ҳақда мамлакат марказий сайлов комиссияси раҳбари Нуржан Шайлдабекова парламентнинг навбатдан ташқари йиғилишида маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, аввалроқ мамлакат парламентига такрорий сайловлар 20 декабрда бўлиши айтилганди. Марказий сайлов комиссияси раисининг сўзларига кўра, йил якунига қадар овозлар ҳисобланиб, қонунчилик органи шакллантиришига улгуриш учун мазкур сана танланган.

    Бошқа янгиликлар