my5

Туркияда бўлиб турган ёки у ерга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари учун муҳим хабар эълон қилинди

ЖАМИЯТ 17.10.2020, 13:34
1006
Туркияда бўлиб турган ёки у ерга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари учун муҳим хабар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркияда бўлиб турган ёки ушбу мамлакатга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига муҳим хабарни эълон қилди.

"Жорий йилнинг сентябрь ойида «Тошкент-Истанбул-Тошкент» йўналиши бўйича мунтазам рейслар тиклангандан сўнг, фуқароларимизнинг турли хил мақсадларда (бизнес, даволаниш, ўқиш, туризм ва ҳк.) Туркияга келиши сезиларли даражада ошди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистонга қайтаётганда 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда топширилган ПЗР-тест таҳлили талаб этилади ва баъзи фуқароларимизда ушбу тестларнинг натижаси ижобий чиқаётгани аниқланмоқда.

Туркиядаги тегишли вазирлик ва ташкилотларнинг баёнларига мувофиқ «СОВИД-19» суғуртасига эга чет эл фуқаролари касалланиб қолганда давлат ташкилотларида бепул даволанишлари мумкин. Шунингдек, касалликни енгил ўтказаётган туристларнинг 10-14 кунлик карантин муддатини меҳмонхона махсус хонасида ўтказишлари ва бунинг учун кетган харажатлар ҳам суғурта ҳисобидан қопланиши белгиланган.

Шу билан бирга, коронавирус ташувчилари билан бевосита мулоқотда бўлган фуқароларимизнинг ҳам меҳмонхоналарда мажбурий карантинда қолишлари мажбурий бўлган ҳолатлар кузатилмоқда. Аммо бу вазиятда фуқаро бевосита «СОВИД-19» билан касалланмагани сабабли суғурта полислари меҳмонхонада қолиш харажатларини қоплашни назарда тутмаган.

Шу муносабат билан Туркияга турли мақсадларда келишни режалаштираётган фуқароларимизга қуйидагиларни тавсия қиламиз:

- «СОВИД-19» билан эҳтимолий касалланиш хавфини инобатга олиб, тиббий суғурта полисини сотиб олиш;

- суғурта шартномасига “ПЗР тестининг натижаси салбий бўлишига қарамай, суғурталанувчи «СОВИД-19» ташувчиси билан мулоқотда бўлганлик сабабли мажбурий карантинда қолишига тўғри келса, тегишли харажатларни қоплаш” тўғрисидаги бандни киритиш;

- суғурта агентлигидан коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатида амалга ошириладиган зарур ҳаракатлар алгоритмини билиб олиш.

Ўз навбатида, «СОВИД-19» билан касалланишнинг олдини олиш мақсадида, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан карантин чоралари кучайтирилгани муносабати билан вирусга қарши гигиенага ва ижтимоий масофага қатъий амал қилишингизни сўраб қоламиз", — дейилади ТИВ тақдим этган хабарда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92