АсосийJamiyat

"Уч нафар фарзандим бор, аммо мол-мулкимни фақат биттасига васият қилиб қолдирмоқчиман..."

'"Уч нафар фарзандим бор, аммо мол-мулкимни фақат биттасига васият қилиб қолдирмоқчиман..."'ning rasmi

АОКАда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

❓Менинг 3 нафар вояга етган фарзандим бор. Ўзимга тегишли бўлган барча мол-мулкни фақат бир нафар фарзандимга васият қилиб қолдирмоқчиман. Мазкур ҳолат бўйича тушунтириш берсангиз.

— Фуқаролик кодексининг 1120-моддасига асосан фуқаро ўзининг барча мол-мулкини ёки унинг муайян қисмини қонун бўйича меросхўрлар доирасига кирадиган, шунингдек кирмайдиган бир ёки бир неча шахсга, шу билан бирга юридик шахсларга, давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига васият қилиши мумкин.

Мазкур модданинг 4-қисмида белгиланича васият қилувчи қонун бўйича меросхўрлардан биттасини, бир нечасини ёки ҳаммасини изоҳ бермаган ҳолда меросдан маҳрум қилишга ҳақли. Демак, Сиз ўз номингиздаги барча мол-мулкни хоҳлаган фарзандингизга васият қилиб қолдиришингиз мумкин.  

    Бошқа янгиликлар