my5

Наманганда бир нечта шифокорнинг тоифа сертификати қалбаки бўлиб чиқди

ЖАМИЯТ 17.10.2020, 17:57
Теглар: ​Наманган, Тергов департаменти
239
Наманганда бир нечта шифокорнинг тоифа сертификати қалбаки бўлиб чиқди

Наманганда бир нечта шифокорнинг тоифа сертификати қалбаки бўлиб чиқди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ички аудит ва молиявий назорат хизмати томонидан Чуст туман тиббиёт бирлашмасида масофадан туриб мониторинг текшируви давомида, болалар психиатрияси, анестезиология ва реаниматологияси, умумий амалиёт шифокори, неврология, умумий хирургия мутахассисликлари учун бир нечта шифокорларнинг малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатларни қалбаки эканлигига шубҳа туғилганлиги сабабли текшириб кўриш учун олинган ҳамда малака тоифаси сертификатларининг қалбакилаштирилган ҳолатига аниқлик киритиш учун Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилган.

Терговга қадар текширув даврида ўтказилган Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЭКБнинг тадқиқотлар хулосасига кўра, малака тоифаси сертификатларидаги мухрлар изи компьютер қурилмасининг рангли оқимли (струйный) принтери ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Г.Н., С.Н., М.Ж., И.Ю. ва О.З., ларга нисбатан ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Наманганда видеотасвирларни тарқатмаслик эвазига 100 АҚШ доллари сўраган шахс аниқланди

16.10.2020, 21:48

Видеотасвирларни тарқатмаслик эвазига 100 АҚШ доллари  Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.2020 йил 3 октябрь куни, Учқўрғон туманида яшовчи, хусусий тадбиркор, 1999...
Аҳмаджон Мамаджанов Наманган вилояти ҳокими ёрдамчиси этиб тайинланди

06.10.2020, 22:17

Аҳмаджон Мамаджанов Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг ёрдамчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълумот учун, Аҳмаджон Мамаджанов 1989 йилда Наманган шаҳрида...
Наманганда пиёдаларни уриб юборган “Спарк” ариққа қулади

05.10.2020, 21:26

 Пиёдаларни уриб юборган “Спарк” ариққа қулади.Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.Шу йил 30 сентябрь куни соат 18:45 ларда, Наманган шаҳар Нурафшон МФЙ...
Наманганда 33 фуқарони 411 миллион сўмга чув туширган шахсга жиноий иш қўзғатилди

05.10.2020, 21:03

33 фуқарони 411 миллион сўмга чув туширган шахсга жиноий иш қўзғатилди.Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.Шу йил 21 сентябрь куни, Фарғона вилоятида...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92