my5

Ўртачирчиқда ЙПХ отряди командирига 350 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 17.10.2020, 20:54
Теглар: Ўртачирчиқ
280
Ўртачирчиқда ЙПХ отряди командирига 350 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори, сафдор Ж.Илхомов ВАЗ-2106 русумли транспорт воситасининг ҳайдовчиси хавфсизлик камарини тақмасдан келаётгани учун тўхтатади. Текширув жараёнида ҳайдовчи спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда транспорт бошқараётганлиги маълум бўлади. Инспектор унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани вақтинчалик жарима майдонига қўяди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Бу қоидабузарлик учун катта миқдорда жарима тўлашини, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилишини билган ҳайдовчи муаммо ечимининг ноқонуний йўлларини излашни бошлайди ва айбини пора эвазига беркитмоқчи бўлади. Шу мақсадда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБнинг 3-минтақавий ҳудуд йўл патруль хизмати отрядининг командири катта лейтинант Ф.Мусаевга мурожаат қилади.

Командирнинг бу ҳолат қонунга зидлигини тушунтиришига қарамасдан ҳайдовчи ўз фикрида қатъий туриб олади. Шундан сўнг катта лейтинант Ф.Мусаевнинг тегишли тартибдаги билдиргиси асосида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Тошкент вилояти бўйича бўлими ҳамда ДЙҲХХ ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро А.Р отряд командирига бир миллион тўрт юз минг сўм ва 210 АҚШ долларини пора сифатида бераётган вақтда ҳолислар иштирокида қўлга олинган.

Мазкур холат юзасидан Пискент туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Шу ўринда ҳаракат иштирокчиларидан аввало йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишларини, ҳар қандай ҳолатда ҳам айбни яшириш учун ноқонуний ҳатти-ҳаракат содир этмасликларини сўраб қоламиз!

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92