my5

Сиз мактабларда яна қандай ортиқча ҳисоботларни қисқартириш керак деб ҳисоблайсиз?

ЖАМИЯТ 18.10.2020, 09:37
144
Сиз мактабларда яна қандай ортиқча ҳисоботларни қисқартириш керак деб ҳисоблайсиз?

Халқ таълими вазири ана шундай ташаббус билан чиқди. Унинг маълум қилишича, мажбурий тўлдириладиган ҳужжатлар ўқитувчиларда 7 тадан 1 тага, синф раҳбарларида 10 тадан 2 тага, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларда 19 тадан 4 тага ва психологларда 27 тадан 8 тагача камайтирилган.

 Бу ҳавола орқали бекор бўлган ҳужжатлар билан танишишингиз мумкин. 

- Ушбу ортиқча бюрократиядан бўшаган вақтингизни ўзингиз ва ўқувчиларингиз билимини оширишга йўналтиринг, - дейди вазир.

Шунингдек ортиқча қоғозбозликни янада қисқартириш лозим деганлар ушбу ҳавола орқали вазирликка ўз таклифларини юборишлари мумкинлиги, таклифлар ўрганилиб, қисқартириш чоралари кўрилиши айтилган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+0° дымка
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92