АсосийJamiyat

Қоракўл халқаро математика мактаби директори пойтахтдаги 81-мактабга келиб, ўз тажрибаси билан ўртоқлашди

'Қоракўл халқаро математика мактаби директори пойтахтдаги 81-мактабга келиб, ўз тажрибаси билан ўртоқлашди'ning rasmi

Учтепа туманидаги 81-математика фанига ихтисослаштирилган мактабга Қоракўл тажрибасини оммалаштириш кўзда тутилган. Шу сабаб Қоракўл Ҳалқаро математика мактаби директори Темур Рўзиев мазкур мактабга ташриф буюриб, ўз фикрлари ва тажрибаси билан ўртоқлашди.

Учрашувга тумандаги бошқа  мактаб директорлари ва фан ўқитувчилари ҳам таклиф этилди.

Туман раҳбариятининг фикрига кўра келажакда  мазкур таълим муассасасини Мактаб -интернатга айлантириш борасидаги лойиҳалар ўрганилмоқда.

  З. Ҳайдарова, Учтепа тумани 81-сонли математика фанига 

ихтисослаштирилган давлат умумтаьлим мактаби директори:                    

--  Меҳмонлар мактабимиз билан танишиб чиқдилар, математика фанига ихтисослаштирилган 5- синфда  дарс жараёнини кузатиб, ўқувчилар билан суҳбатлашдилар.

Шундан сўнг 81- ихтисослаштирилган давлат умумтаьлим мактаби  ва Қоракўлдаги  халқаро математика мактаби ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Хусусан, улар замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда   аниқ фанлар ва чет тилларини чуқур ўқитиш, ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш, иқтидорини юзага чиқариш ҳамда уларни республика ва халқаро фан олимпиадаларига қатнашишга тайёрлаш хақидаги фикрларимизни  қўллаб-қувватладилар. Шунингдек меҳмонлар иштирокида  ўқув даргоҳимизни мактаб-интернатга айлантириш тўғрисидаги лойиҳанинг тақдимоти ўтказилди. 

Ташриф давомида Ҳалқаро математика мактаби директори Темур Рўзиев сектор раҳбарлари иштирокида учтепалик Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев хонадонида бўлишиб, устоз ҳолидан хабар олишди.

 

    Бошқа янгиликлар