my5

ЎзЛиДеП депутатлари жамоат транспортида қўлқоп ва ниқоб тақиш билан боғлиқ масалани ўрганди

ЖАМИЯТ 18.10.2020, 15:11
289
ЎзЛиДеП депутатлари жамоат транспортида қўлқоп ва ниқоб тақиш билан боғлиқ масалани ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ЎзЛиДеП фракцияси депутатлари йўловчиларнинг қўлқоп тақиши билан боғлиқ масалани ўрганди.

Расмий манбалар ва ижтимоий тармоқларда  Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспорти-автобус ва метрода  бундан буён ҳар бир йўловчи қўлқоп тақиши шартлиги билан боғлиқ турли мазмундаги хабарлар тарқалмоқда. Масаланинг моҳияти шундаки, пойтахтда юмшатилган карантин қоидалари амал қиляпти. Жамоат жойлари ва транспортда ниқобсиз юриш мумкин эмас каби тартиблар шулар жумласидан. Энди эса,  Тошкент шаҳрида ким метро ёки автобус хизматидан фойдаланса, албатта қўлқоплар тақиши жорий этилмоқда.

Мақсад ҳозир ҳам дунё мамлакатларини ўз исканжасида ушлаб турган коронавируснинг янги кўринишидаги синовларидан фуқароларимизни муҳофаза қилиш. Хўш, янги тамойил қай тарзда амалга оширилади ва кимнинг ҳисобидан? Гап шундаки, бу борада република Махсус комиссиясининг қарор лойиҳаси тайёрланган Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси раҳбари Анвар Жўраевнинг маълум қилишича  19 октябрдан этиборан пойтахтнинг автобус  ва метросида унинг фойдаланувчилари учун қўлқоплар тарқатилиши бошланади. Бу ҳимоя воситасининг ҳар бирининг нархи 28 сўмни ташкил этади. Бунда фуқаролар бир сўм ҳам харажат сарфламайди,  ҳаммаси бепул.

 Ҳозирда Тошкент метросида бир кунда 130 минг, йўловчи автобусларида эса, 300 минга яқин одам ташилади. Шундай қилиб, бу янгиликка оид барча харажатлар давлат томонидан қопланади.

ОДДИЙ ОДАМЛАРНИНГ ФИКРИ ҚАНДАЙ? КИМ РОЗИ-Ю КИМДА ЭЪТИРОЗ БОР?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Наврўз Ризаев ва Ғайрат Абдиев пойтахт метро ва автобусларида юриб, аҳолининг бу масаладаги фикрларини ўрганди.

 Шаҳристон метро бекати. Йўлакда  қўлқоплар тарқатилмоқда. Йўловчи Ражабой Мансурова: мен ҳозирги хизматдан кўнглим тўлди, қўлқопни бепул беришди, бу мени вирусни юқтирмаслигим учун қулай.  

 Муҳаммадали Абдурахмонов.Талаба: мен бу тартибни жорий қилинишига қаршиман. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қўлқоплардан фойдаланишни  мақбул эмас, деб ҳисоблайди. Чунки, қўлқоп вирус ташувчи восита ҳисобланаркан.

 Дима Донец ва турмуш ўртоғи Елена Токарева: биз оилада икки киши ишлаймиз, бюджетимиз ўзига яраша. Агар қўлқопни ҳам ниқоплар каби пулга сотиб олсак, қийналиб қоламиз. Тасаввур қилинг ҳар куни қанча пулимиз кетади.

 Ўрганишларимиз давомидаги асосий савол қўлқопнинг пуллик ёки бепуллиги билан боғлиқ бўлди. Айримлар агар сотиб олсак уни умуман тақмасдан антисептик сепиб юрганимиз маъқул дейишди.  

 Бахтиёр Тоштемиров: қўлқоплар харажати давлат бюджетидан қопланса ҳам кўпчилик буни ҳали тўлиқ тушунган эмас. Лекин тасаввур қилинг, бунинг учун ҳар куни давлат ғазнасининг қанча маблағи кетади? Яхшиликка бўлсин.

 83 ёшли пенсионер Анвар Пўлатов: Ўзингиз кўраяпсиз, кўп давлатларда коронавирус қайтадан хуруж қиляпти. Демак, ундан ҳимояланишни ҳам кучайтириш керак, Жамоат транспортида қўлқопда юриш тартибининг киритилиши бир томондан яхши, иккинчи томондан озгина эриш туюлади. Агар махсус комиссиянинг қарори қабул қилинса, иложсиз бунга ҳаммамиз итоат қиламиз. Сабаби, давлатимиз бу ишларни ҳаммамизнинг соғлигимизни  ўйлаб қилаётгандир.  

 Ўрганишлар шуни кўрсатдики бу тартибнинг жорий қилиниши карантин қоидаларини мураккаблаштирмайди, фуқаролардан сарф харажат талаб этилмайди. Аммо турли саволлар ҳам бор. Балки, кимдир кўп миқдорда қўлқоп ишлаб чиқариб, бу жараённи ҳам кимлар биландир келишиб катта бизнесга айлантиришни мақсад қилмадимикан?  Яна бир нарсани унутмаслик керакки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти  қўлқопларда юришни фойдасиз деб ҳисобламоқда. Бунинг устига  Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бу хусусдаги хулоса ёки тавсиялари ҳам хеч қайси манбада очиқ ойдин айтилмаяпти.  

Кўпчилик эса, республика махсус комиссиясининг қарорини кутмоқда. Депутатларга агар ушбу тартиб ўзини оқламаса уни бекор қилиш бўйича сайловчиларнинг мурожаатлари келиб тушмоқда. Ўрганишда давом этамиз.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3.26° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92