Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси навбатдаги брифингда муҳим саволга жавоб берди:
Савол: Коронавирусда антибиотикларни тавсия қилишга қандай асослар бўлиши керак?
- Антибиотиклар тавсия қилиш учун бир қатор кўрсатмалар бўлиши керак: булар йирингли балғам пайдо бўлиши, қон таҳлилидаги ўзгаришлар, яъни лейкоцитлар ва нейтрофилларни ошиши, яллиғланиш кўрсаткичларини с-реактив оқсилни ошиши ҳисобланади.
Антибиотикларни тавсия қилиш учун организм суюкликларидан бактериологик экмага (бак.пасев) таҳлил қилинади. Ушбу жараён даврида ўсиб чиқадиган инфекцияга қарши таъсир этувчи антибиотик тури белгиланганига қараб антибиотикнинг бирини тавсия қилиш мумкин.
Бу даврда пала-партиш қабул қилинган антибиотиклар вирусларга қарши эмас, балки жигар, буйрак ва ичакларга ножўя таъсир қилади ва турли асоратларга олиб келади. Сизга участка шифокорингизга мурожаат қилишингизни ҳамда ҳаммани маслаҳати орқали даволанмасликни тавсия этамиз. Чунки барча коронавирус касалларига жавобгар шифокорлар ССВ томонидан ўқитилганлар ва ўқитилмоқдалар. Улар вазирлик томонидан ишлаб чиқилган даволаш протоколлари асосида даволаш ишларини олиб борадилар.