my5

Россияда ўзбекистонлик мигрантлар учун бепул рус тили курслари очилди

ЖАМИЯТ 18.10.2020, 17:22
172
Россияда ўзбекистонлик мигрантлар учун бепул рус тили курслари очилди

Тил курслари 1 ой (72 соат) давом этади. Бундан ташқари, РФдаги ўзбекистонлик мигрантлар ўз касби бўйича бепул малака ошириши ва янги касб ўрганиши ҳам мумкин бўлади.

Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург ва Новосибирск шаҳарларида ўзбек мигрантлари учун рус тилини ўргатувчи бепул курслар очилди. Бу ҳақда Mir24 ахборотига асосланиб Кун хабар берди.

“Фуқаро учун бу курслар бепул. Давлат тўлайди, чунки фуқаро малакали мутахассис бўлиши давлат учун муҳим. Кейинроқ бу [тил билиш] унинг даромади даражасига таъсир қилиши мумкин”, – деган Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги етакчи мутахассиси Машраб Мадраҳимов.

Ушбу курсларда:

рус тили;

ўз касби бўйича малака ошириш;

янги касб ўрганиш каби бўлимлар мавжуд.

Малака ошириш ва касб ўрганиш курсларида хизмат кўрсатиш, қурилиш ва компьютер технологиялари соҳасида дарс ўтилади. Курслар сутканинг икки хил вақтида: кундузи ва ишловчилар иш вақтидан кейин 19:00 дан 22:00 гача ташкил этилади.

Курсларга ҳар куни қатнаб ўқишга имкони бўлмаганлар учун ўқув марказларида ётоқхона ташкил этилади. Курслар ва ётоқхона бўйича барча харажатлар Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади ва меҳнат мигрантлари учун мутлақо бепул.

Ўқув курсларини тугатган фуқарога Worldskills стандартлари асосида ўқиганликни тасдиқловчи ва малака даражасини кўрсатувчи skills passport (малака паспорти) берилади.

Курсларда ўқиш масаласида қуйидагилар орқали мурожаат қилиш мумкин:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Telegram`даги @uzrivoj_bot тизими;

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг +998 71 202 33 55 телефон рақами;

Агентликнинг РФдаги ваколатхонасининг +7 925 759 59 25 телефон рақами.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+2.94° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92