Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, 2020 йил 18 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 219 (+95) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар:
Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар;
Андижон вилоятида 11 нафар;
Жиззах вилоятида 15 нафар;
Наманган вилоятида 16 нафар;
Самарқанд вилоятида 14 нафар;
Сирдарё вилоятида 11 нафар;
Сурхондарё вилоятида 10 нафар;
Хоразм вилоятида 6 нафар;
Тошкент вилоятида 47 нафар;
Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалди.
Айни пайтда юртимизда 60 323 нафар (+243) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2369 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.