АсосийDunyo

Эрдўғон Арманистонга қайси давлатлар қурол етказиб бераётганини очиқ айтди

'Эрдўғон Арманистонга қайси давлатлар қурол етказиб бераётганини очиқ айтди'ning rasmi

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия, АҚШ ва Франция Арманистонга қурол етказиб бераётганини эълон қилди.

«Арманистон сулҳни яна бузди. Россия, АҚШ ва Франциядан иборат ЕХҲТ Минск гуруҳи Арманистонни қурол-яроғ билан ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Улар Арманистонга тарафкашлик қилмоқда», — деди Эрдўғон Ширнак вилоятида сўзга чиққанда. Трансляция турк етакчисининг «Twitter»ида олиб борилди.

Тоғли Қорабоғдаги низо 1988 йилнинг февраль ойида Тоғли Қорабоғ мухтор вилояти Озарбайжон ССР таркибидан чиқишини эълон қилганидан сўнг юзага келганди. Низо қуролли тўқнашувга сабаб бўлган. Низони тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳи доирасида 1992 йилдан бери ўтказиб келинади. Озарбайжон ўз ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишга даъво қилмоқда, Арманистон тан олинмаган республика манфаатларини ҳимоя қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар