АсосийSalomatlik

Қон қуюқлашишининг инсон саломатлигига қандай таъсири бор?

'Қон қуюқлашишининг инсон саломатлигига қандай таъсири бор?'ning rasmi

Коронавирусга чалинган беморларда қон қуюқлашиши билан боғлиқ аломатлар кузатилмоқда. Қон қуюқлашишининг инсон саломатлигига қандай таъсири бор? Бу саволга тиббиёт фанлари доктори Абдураҳмон Қаюмов жавоб берди:

–Айрим ҳолатларда хасталик ёки ташқи омиллар сабаб қон таркиби бузилади ва унинг керагидан ортиқ қуюқлашиб кетиши ёки, аксинча, суюқлашиши кузатилади.  

Қоннинг қуюқлашиши томирларда қон айланишининг бузилиши ва тромбозлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Бу эса, ўз навбатида, инсульт ва инфарктга чалиниш эҳтимолини орттиради.

Қон таркибининг суюқлашиши эса қон кетиши, бемор танасида кўкариш ва қонталашлар пайдо бўлишига олиб келади. Икки ҳолатда ҳам тезда тиббий эҳтиёт чораларини кўриш зарур. 

    Бошқа янгиликлар