Бугун Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтаётганлигини ҳақида хабар берган эдик.
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев раҳбарлигида давом этаётган халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгаши сессиясида вилоят миқёсида жорий йилнинг 9 ойи якунлари сарҳисоб қилинди.
Аҳолининг эҳтиёжини қондириш учун қуйидаги миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилгани санаб ўтилди:
- 221 минг тонна гўшт;
- 867 минг тонна сут;
- 136 минг тонна мева;
- 347 минг тонна полиз маҳсулотлари.
Шунингдек, айни вақтда ҳудудда
- 1 млн 570 минг бош қора мол;
- 4 млн 583 минг бош қўй ва эчки;
- 6 млн 158 минг бош паррандалар парвариш қилинмоқда.






