2020 йилнинг 22 октябридан бошлаб Беларус Вазирлар кенгаши қарорига кўра, Беларус Республикасига келган хорижий фуқаролар коронавирус (СОВИД-19) бўйича лаборатория текширувининг салбий натижасини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этишлари керак. Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" хабар бермоқда.
Коронавирус инфекцияси учун лаборатория текшируви Беларусия давлат чегарасини кесиб ўтиш санасидан камида 72 соат олдин ПЗР усули билан амалга оширилган бўлиши керак, дейилади хабарда.