my5

Қорақалпоғистондаги божхона постида 228  миллион сўмлик кафолатланмаган дори воситалари тўхтатиб қолинди

ЖИНОЯТ 21.10.2020, 22:08
318
Қорақалпоғистондаги божхона постида 228  миллион сўмлик кафолатланмаган дори воситалари тўхтатиб қолинди

Қорақалпоғистонда “DAF”га яширилган 228  миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори-дармонлар тўхтатиб қолинди. 

Божхона қўмитаси қайд этишича, ходимлар томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут-ота” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Р.М бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилмаган, автотранспорт воситаси юкхонасидаги юклар орасига хуфиёна тарзда яшириб қўйилган  умумий қиймати 228 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари, парфюмерия маҳсулотлари ва хўжалик товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+6° дымка
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79