Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими лавозимига Матрузиев Иқболбек Хасанбоевич тайинланди.
Маълумот ўрнида:
Матрузиев Иқболбек Хасанбоевич 1984 йилда Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида туғилган. 2008 йилда Андижон давлат университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2003 йили Жалақудуқ тумани 50-сонли мактабгача таълим муассасаси ишчиси вазифасидан бошлаган.
2004-2006 йилларда Андижон вилояти Жалақудуқ тумани халқ таълими бўлими марказлашган ҳисобхона компьютер оператори бўлган.
2017-2018 Андижон вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Тайинловга қадар Матрузиев Иқболбек Хасанбоевич, Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.






