my5

Навоийда 3 ойлик чақалоқни ота-онаси автомашинада қаровсиз қолдирди. Оқибатда... (видео)

ЖАМИЯТ 22.10.2020, 15:15
2413
Навоийда 3 ойлик чақалоқни ота-онаси автомашинада қаровсиз қолдирди. Оқибатда... (видео)

Лоқайдлик, эътиборсизлик ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. Айниқса ёш болаларга нисбатан эътиборсизлик аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Шундай ҳолатга мисол бўладиган воқеа Навоийда содир бўлди. Мазкур ҳолатда ота-она 3 ойлик чақалоғини икки ярим соат давомида автомашинада қаровсиз қолдиририб кетишган. Бунинг устига автомашина эшиклари қулфланган бўлган. Оқибатда... (видео) Боланинг бош кийимнинг боғичи нафас йўлини беркитгани сабабли, унга нафас етмай кўкара бошлайди. 

Хўш, воқеа қандай якун топди дейсизми? Яхшиям бу ҳолатни атрофдаги йўловчилар кўриб қолиб, ИИВ ходимини чақиришган. У машина ойнасини уриб синдирган ва чақалоқнинг ҳаётини сақлаб қолган.

Бош кийим боғичи бўйнини бўғмаганда ҳам автомашина ичида болаларни ёлғиз қолдириш мумкин эмас. Бунда автомобиль деразалари ёпиқ бўлса қисқа вақт ичида кислород тугаб, бола ҳаёти хавф остида қолиши ёки бошқа ноҳушлик юз бериши мумкин. Ота-оналардан фарзандларига беэътибор бўлмасликни сўраб қоламиз. 

Ушбу воқеа тафсилотлари ҳақида Замон кўрсатувида хабар берилди.Видео:

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+1° пасмурно
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79