Ўзбекистон ва Тожикистон расмийлари Тошкент ва Душанбе ўртасида мунтазам парвозларни тиклашга келишиб олди. Бу ҳақда кун.уз «Азия-Плюс»га таянган ҳолда хабар бермоқда.
«Бугунги кунда авиақатновларни тиклашнинг аниқ санаси ва икки давлат пойтахти ўртасида парвозлар жадвали келишиб олинмоқда», - деган «Азия-Плюс»нинг Тожикистон ҳукуматидаги манбаси.
Жорий йилнинг 16 март куни Тошкент ва Душанбе ўртасида авиақатнов тўхтатилган эди.
Бундан ташқари, бошқа қўшни давлатлар қатори Ўзбекистон ва Тожикистон ўз чегараларини ёпиб қўйди.
Ўзбекистон ҳукумати Тожикистон ва дунёнинг бошқа давлатларига парвозларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни 15 март куни мамлакатда коронавируснинг дастлабки ҳолати аниқланганлиги сабабли қабул қилди.






