АсосийJamiyat

Пойтахт ИИББ журналистнинг калтаклангани юзасидан муносабат билдирди

'Пойтахт ИИББ журналистнинг калтаклангани юзасидан муносабат билдирди'ning rasmi

 Сал аввал журналист Алишер Рўзиохунов 22 дан 23 октябрга ўтар кечаси ички ишлар органлари ходимлари томонидан калтакланганлиги хақида хабар қилинган эди. 

Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан муносабат билдирди:

"Мазкур маълумот ўрганиб чиқилиб, воқеада иштирок этган барча ходимларнинг ҳамда фуқаро А.Рўзиохуновнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.  

Шу ўринда барча фуқароларимиздан, блогер ва журналистлардан, ўз мавқеини рўкач қилиб ички ишлар органлари ходимларининг ишларига халақит бермасликларини, ижтимоий тармоқларда ўзи билан содир бўлган воқеаларни бузиб талқин этиб оммага номойиш қилмасликларини сўраймиз",- дейилади ИИББ Ахборот хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар