my5

Бугунгача сақланиб қолган Амир Темур боғи: У ҳамон мева беради (фотосаёҳат)

ЖАМИЯТ 26.10.2020, 00:47
Теглар: Фото
1489
Бугунгача сақланиб қолган Амир Темур боғи: У ҳамон мева беради (фотосаёҳат)

Самарқанд шаҳри “Боғи баланд” маҳалласи намунавий типдаги туризм маҳалласига айлантирилган бўлиб, бу ерда Амир Темурдан қолган боғ жойлашган. Ушбу 40 гектарлик баҳаво анжирзор ҳар доим маҳаллий ва хорижий сайёҳларни қабул қилишга аллақачон тайёр. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва Ахборот хизмати ҳамкорлигида ташкил этилган пресс-турда “Даракчи” газетаси мухбири ҳам мазкур маҳаллада бўлди.

Олимжон Абдусаломов, “Боғи баланд” МФЙ раиси:

— Амир Темур бобомизнинг Самарқандда 12 та боғлари бўлган. Шундан “Боғи баланд” маҳалласида жойлашган Анжирзор боғи ҳалигача сақланиб келинмоқда. Анжирзор боғига ташриф буюрган сайёҳлар анжир ейиш билан бирга уларни териш жараёнида ҳам қатнашишлари мумкин. Анжир бир йилда икки мартта ҳосил беришини ҳисобга олган ҳолда йилнинг июль ва сентябрь ойларида Анжир сайли ўтказиш ҳам белгилаб олинган.

Сайлда анжир ва ундан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилади. Маҳалла аҳолиси анжир мевасини қуритиш, ундан турли мурабболар тайёрлаш билан ҳам шуғулланади. Туризм маҳалласи очилгач шундай хонадонларга сайёҳларнинг ташрифи уюштирилади. У ерда анжирдан тайёрланадиган маҳсулотларнинг тайёрланиш жараёнларини кузатиш ва уларни сотиб олиш имкони яратилади.

Айтганча, 0,5 литр анжир мураббосининг нархи хорижий сайёҳлар учун 10 АҚШ доллари, маҳаллий аҳоли учун эса 15 минг сўм. Самарқанд вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан Амир Темир боғларининг майдони, хусусиятлари ва яратилиш тарихи билан боғлиқ интерфаол хариталар лойихаси тайёрланиб, боғнинг кириш қисмида жойлаштирилган. Келажакда сайёҳлар учун анжирзор бўйлаб от ва велосипедда сайр қилиш мумкин бўлади. Маҳаллада турли меҳмон уйлари, хизмат кўрсатиш масканларининг яратилиши эвазига янги иш ўринлари ташкил этилади. 

Дарахтларнинг ётиқ ўсганига сабаб қишга яқин дарахтлар уйқуга кетгач, боғбонлар барча анжирларни совуқ урмаслиги учун кўмиб қўйишади. Анжирларнинг асрлар давомида сақланиб қолганига ҳам айнан шу усул энг асосий сабаблардан саналади. 

Самарқандга келсангиз, албатта ушбу анжирзорга ҳам ташриф буюринг.

 

Сардорбек РАҲМОНҚУЛОВ 

 

Шарҳлар

Сирдарёдан махсус репортаж: Халқ артистлари халқ хизматига келди… (Фото)

23.05.2020, 12:43

Бугун кўнгилларни обод қиламан деган ҳар кимнинг йўли Сирдарё вилоятига туташиши аниқ. Техноген офат чин маънода бутун миллатни оёққа турғизди, бир тан-у бир жон бўлишга...
Президент Сардобада: 1480 хонадондан иборат 37 та уйнинг пойдеворига тамал тоши қўйилди (фото ва видео)

15.05.2020, 14:27

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни Сирдарё вилоятига келди.Маълумки, жорий йил 1 май куни Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, ёндош туманлардаги...
Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбийлари сирдарёликларга ёрдам беришни бошлади (Фото)

05.05.2020, 12:22

3 май куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округдан 300 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар ҳамда 20 га яқин ҳарбий ва махсус техника Сирдарё вилоятининг Сардоба сув омборида содир...
Қашқадарёда фотоқопқонга тушган қор қоплонининг суратлари эълон қилинди

29.04.2020, 12:46

Қашқадарё вилояти Ҳисор давлат қўриқхонасига  ўрнатилган фотоқопқонга қор қоплонининг ноёб кадрлари тушиб қолди.Қор қоплони Ўзбекистоннинг юқори қор тизмаларида яшовчи жонивор бўлиб, сайёрадаги ҳайвонот оламининг камёб турларидан бири...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° туман
Валюта курси
10414.86
USD 23.93
12344.73
EUR 50.18
136.69
RUB 2.35