my5

Биз Covid-19 касаллиги пандемиясининг жуда муҳим чорраҳасида турибмиз — ЖССТ кутилаётган хавфни ошкор қилди

ДУНЁ 26.10.2020, 07:49
1206
Биз Covid-19 касаллиги пандемиясининг жуда муҳим чорраҳасида турибмиз — ЖССТ кутилаётган хавфни ошкор қилди

 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шимолий яримшарда жойлашган мамлакатлар «критик босқич»да тургани ҳақида огоҳлантирди.

«Биз Covid-19 касаллиги пандемиясининг жуда муҳим чорраҳасида турибмиз, айниқса, шимолий яримшарда. Кейинги бир неча ой жуда оғир бўлади, баъзи мамлакатлар хавфли траекторияда турибди», дея огоҳлантирган ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.  

ЖССТ раҳбари кўплаб давлатларда касалланиш ҳолатлари кескин ошиши кузатилгани, бу эса яқин вақт ичида соғлиқни сақлаш тизимидаги ресурсларнинг тугаб қолиш хавфини юзага келтиришини айтиб, дунё мамлакатлари раҳбарларини шошилинч чоралар кўришга ва ўлим даражаси, касалланиш тезлиги ошишининг олдини олишга чақирган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79