АсосийJamiyat

Эртадан Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда — Узгидромет

'Эртадан Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда — Узгидромет'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати Ўзбекистонга кириб келаётган совуқ ҳаво оқимидан огоҳлантирмоқда.

Маълум қилинишича, 27 октябрда республиканинг шимолий туманларига, 28-29 октябрда бутун Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисми (Москва области)дан Волгабўйи орқали совуқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда.  

27-28 октябрда Ўзбекистон бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги  17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

28-29 октябрда ҳаво ҳарорати кечаси 0-3° даражагача пасаяди, айрим жойларда 1-2° совуқ бўлади, кундузи 10-13°  даража илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар