my5

Олимлар коронавируснинг узоқ муддатли янги асоратларидан огоҳлантирди

САЛОМАТЛИК 26.10.2020, 11:52
1116
Олимлар коронавируснинг узоқ муддатли янги асоратларидан огоҳлантирди

Интеллектуал қобилиятнинг ёмонлашуви коронавируснинг узоқ муддатли асоратларидан бирига айланиши мумкин. Бу борадаги тадқиқотлар medRxiv порталида эълон қилинди.

Лондондаги Империал коллежи нейрофизиклари коронавирус билан касалланган 84 мингдан ортиқ британиялик устида тадқиқот ўтказди. Улар хотиранинг мустаҳкамлиги ва когнитив имкониятларни синаш мақсадида онлайн-тестдан ўтган. Олинган натижалар Буюк Британиянинг исталган фуқароси ўзининг интеллектини текшириши мумкин бўлган Great British Intelligence Test лойиҳаси маълумотлари билан солиштирилган.

Натижаларни таҳлил қилиш давомида мутахассислар ёш, жинс, таълим даражаси, иш фаолияти ва сурункали касалликлар мавжудлиги каби омилларни ҳисобга олган.

️Тестнинг якуний натижаларига кўра, (https://daryo.uz/k/2020/10/25/olimlar-koronavirusning-uzoq-muddatli-yangi-asoratlaridan-ogohlantirdi/) COVID-19’нинг оғир шакли билан оғриган беморлар ақлий салоҳият бўйича Буюк Британиянинг 65 фоиз аҳолисидан ортда қолган.

«Ўтказилган таҳлиллар коронавирусдан соғайган инсонларда когнитив ва ижро этувчи функциянинг кўп жиҳатларида муаммолар кузатилиши тўғрисидаги гипотезага исбот бўла олади», — дейди тадқиқот раҳбари Адам Хэмпшир.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79