АсосийSalomatlik

Варикоз коронавирус касаллиги оғир кечишига сабаб бўладими?

'Варикоз коронавирус касаллиги оғир кечишига сабаб бўладими?'ning rasmi

Бугун АОКА залида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. унда муҳим саволларга батафсил жавоб берилди.

56 ёшдаман, вазним 83 кг. Коронавирусда бу вазн хавфли эмасми?

 –Ёшингизга нисбатан вазн кўрсаткичининг меъёрини аниқлаш учун бўй кўрсаткичи ҳам муҳим, бўй ва вазн солиштирма формула асосида ҳисоблаб кўрилса, ёшингизга мос вазнни аниқласа бўлади. Бунинг учун, яшаш жойингиздаги тиббиёт муассасаси шифокорига учрашинг. Улар вазн ва бўйингизни ўлчаб, сўнг кўрсаткичларни формула асосида ёшингизга мос тана-вазн индексини айтишади.

Ёшим 30 да, туғруқдан кейин оёқларимда варикоз кенгаймалари қолган, бу коронавируснинг оғир кечувига сабаб бўлиши мумкинми?  

Ҳа, албатта. Бугунги кунда коронавирус инфекцияси юрак қон-томир тизимини шикастлаши, айнан қон қуюлишини кучайтириши исботланган.

Сизда варикоз касаллиги, яъни қон қуюлиши натижасида оёқлар қон-томирларда тромблар тўпланиши билан веналарда қон оқими бузилади, ҳаттоки баъзи оғир даражаларида веналар тўлиқ фаолияти тўхтайди. Бу эса, ўз ўрнида коронавирус кечишини оғирлаштириши мумкин.

 Шу боис, сиз шифокорга мурожаат қилишингиз керак. Унинг назоратида, клинико-лаборатор текширувлардан ўтиш ва тор соҳа мутахассислари, кардиолог, қон-томир мутахассисларига учрашиб керакли муолажаларни олишингиз талаб этилади.

    Бошқа янгиликлар