АсосийSalomatlik

Коронавирус асоратида бош мияда тромб ҳосил бўлса, даволаш мумкинми?

'Коронавирус асоратида бош мияда тромб ҳосил бўлса, даволаш мумкинми?'ning rasmi

 Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаеванинг  маълум қилишича, коронавирус инфекцияси қон-томирларни жароҳатлаши ва шу каби асоратлар қолдириши тасдиқланган. Коронавирус асоратида бош мияда тромб ҳосил бўлган бўлса, беморнинг ҳолатини тўлиқ ўрганиш керак бўлади.

Бу ўта хавфли бўлиб, тўсатдан тромб қон-томирлар ёрилишини келтириб чиқариши ва бош мияга қон қуюлишига олиб келиши мумкин.

Шу боис бундай беморларга тез ва кучли ҳаракатлар бажариш тақиқланади. Невропатолог, кардиолог назоратида бўлиб, тегишли текширувлардан ўтиш ҳамда даво чораларини олишлари зарур.  

 

    Бошқа янгиликлар