my5

ССВнинг янгиланган расмий веб-сайти ишга туширилди

HI-TECH 26.10.2020, 23:59
456
ССВнинг янгиланган расмий веб-сайти ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан янгиланган ssv.uz расмий веб-сайти ишга туширилди. Ҳозирда у тест режимида (ўзбек ва рус тилларида) ишламоқда.

Бугунги кунда давлат органларининг сайтлари, бошқа ҳар қандай сайтлар сингари, маълумотларга бой, ёқимли дизайнга эга, фойдаланувчилар учун фойдали ва махсус имкониятларга эга бўлиши керак. Шунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги янгиланган ssv.uz расмий веб-сайтини ишга туширишга қарор қилди.

Янги сайтни ишлаб чиқишда асосий эътибор қуйидаги мезонларга қаратилди:

- дизайнни янгилаш,

- мобил қурилмаларда осон кўриш,

- интерактив хизматларни жорий этиш,

- имконияти чекланганлар учун махсус функциялар ва бошқалар.

Сайтнинг асосий саҳифасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишларига, масалан, вазирлик фаолияти, республика ва ҳудудий миқёсдаги муассасалари тўғрисида тўлиқ маълумотлар, мавжуд лойиҳалар, ахборот тизимлари, аҳоли учун интерактив хизматлар, вазирнинг виртуал қабулхонаси, норматив ҳужжатлар ва соғлиқни сақлаш тизимининг долзарб янгиликларига ўтиш мумкин.

Бир неча йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий веб-сайтининг эски версиясида жуда катта миқдордаги меъёрий ҳужжатлар, статистик маълумотлар, янгиликлар, фото ва видео материаллар базаси тўпланганди. Шу муносабат билан сайтнинг эски версиясига ҳаволани вақтинча янги сайтнинг асосий саҳифасида сақлашга қарор қилинди. Вақт ўтиши билан барча тегишли маълумотлар сайтнинг янги версиясига ўтказилади.

Шунингдек, сайтда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Электрон поликлиника", "Имтиёзли хизматлар кўрсатиш", "Шифокорларнинг қабул жадвали", "Тиббий муассасаларнинг реестрлари" ва бошқа долзарб лойиҳалари мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда ва маълумотлар доимий равишда янгиланиб бормоқда. Aгар сайтнинг функционаллигини яхшилаш бўйича таклифларингиз бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг AКТни ривожлантириш марказига ict@minzdrav.uz электрон манзили орқали мурожаат қилинг.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79