my5

Трамп хавфли дея тақиқламоқчи бўлаётган TikTok дунё бўйлаб оммалашиб кетмоқда

HI-TECH 28.10.2020, 18:17
291
Трамп хавфли дея тақиқламоқчи бўлаётган TikTok дунё бўйлаб оммалашиб кетмоқда

Кичик ҳажмли видеолар дастури ҳисобланувчи TikTok келаётган уч йил ичида яна 3000 нафар ходимни ишга қабул қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания вакиллари Reutersга берган интервьюларида маълум қилишди.

Сўнгги пайтларда TikTokнинг келажаги борасида хавотирлар туғилмоқда эди. АҚШ президенти Дональд Трамп TikTokдаги одамларнинг шахсий маълумотларига хавф бўлиши мумкинлиги учун уни мамлакат ҳудудида тақиқламоқчи ҳам бўлди. Лекин, янги ходимларни қабул қилиш ҳақидаги қарор компания ўзининг атрофидаги миш-мишларга қарамасдан иш фаолиятини кенгайтириш режаларидан воз кечмаганини кўрсатмоқда.

“Биз дунёда тезкорлик билан ўсишимиз учун ўзимиздаги муҳандислар жамосини кенгайитиршни мақсад қиляпмиз. Жумладан, келаётган уч йил мобайнида Канада, Европа, Сингапур ва АҚШда яна 3000 нафар муҳандисни ёлламоқчимиз” дейди TikTokнинг матбуот котиби.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар компаниянинг муҳандислик марказларидан бири бўлиб қолади ва бу мамлакатдан кўпроқ ходимлар жалб қилинади. Айни пайтда TikTokнинг Хитой ташқарисида 1000 га яқин муҳандиси бор бўлиб, уларнинг ярми АҚШнинг Калифорния штатида фаолият олиб боради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79