my5

Фарғонада 4 ойда 18 марта йўл ҳаракати қоидасини бузган аёл қарийб 11 миллион сўм жарима тўлади

ЖАМИЯТ 28.10.2020, 19:20
296
Фарғонада 4 ойда 18 марта йўл ҳаракати қоидасини бузган аёл қарийб 11 миллион сўм жарима тўлади

Фарғона шаҳар Низомий кўчасида яшовчи 1988 йилда туғилган М.Г. ўзига тегишли бўлган “Нексия 3” автомашинасида 2020 йил 1 мартда Ёзёвон туманида ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўл ҳаракати қоидасини бузган бўлса, 2020 йил 18 июнь кунига қадар жами 18 маротаба қоидабузарлик содир этган. 

Қоидабузарга жарима солиш тўғрисидаги 18 та қарор юборилган бўлса-да, М.Г. уларнинг бирортасини тўламаган. Унга 10 млн 700 минг сўм жаримани тўлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат ҳам берилган. Мазкур жарималар ундируви юзасидан "Даракчи"га МИБ Ахборот хизмати маълум қилди. 

Жарима тўлашдан бўйин товлаган М.Г. охир-оқибат ЙПХ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида автомашинани бошқариб кетаётган вақтда тўхтатилиб, автоулов жарима майдонига олиб кирилган.  Натижада машинасиз қолган фуқаро шу куннинг ўзида 10 млн 700 минг сўм жарималарни тўлиқ тўлаб берган.  

Бундан ташқари, ижро ҳужжатини ўз вақтида бажариш чорасини кўрмаганлиги учун 2 млн 230 минг сўм маъмурий жарима жазоси ҳам қўлланилгани маълум бўлди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+4° туман
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79