my5

Ҳайдовчи ҳақ бўлиб чиқди: Қашқадарёда ЙПХ инспектори эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

ЖАМИЯТ 28.10.2020, 19:50
853
Ҳайдовчи ҳақ бўлиб чиқди: Қашқадарёда ЙПХ инспектори эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

Ижтимоий тармоқда “Қашқадарё гаиларидан навбатдаги” сарлавҳаси остида видео лавҳа  тарқалган эди. 

Ҳолат юзасидан берилган дастлабки маълумотларга кўра, Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сержант Ж.Қосимов соат 23:00 ларда Қарши шаҳар Б.Шерқулов кўчасида хизмат олиб бораётган вақтида “Нексия-3” русумли транспорт воситаси ҳайдовчисини спиртли ичимлик истеъмол қилган ёки қилмаганлиги аниқлаш мақсадида тўхтатган.
Шунда ҳайдовчи шахсий уяли алоқа воситаси орқали ҳолатни тасвирга олиб сержант Ж.Қосимовдан дислокациясини тақдим этишини сўраганида сержант Ж.Қосимов дислокацияси йўқлигини айтган, ҳайдовчи хизмат гувохномасини тақдим этишини сўраган вақтда сержант Ж.Қосимов хизмат гувохномасини тақдим қилишини бироқ ҳайдовчини уни тасвирга олишга ҳаққи йўқлигини билдирган. Шундан сўнг, шу ерда хизмат олиб бораётган ЙПХ испектори сафдор Б.Шоғдоров келиб ҳайдовчига ўзини таништириб хизмат гувоҳномасини тақдим этган ва шу вақтда ҳайдовчидан уяли телефони олиб қўйилган.
Бу жараёнда ЙПХ инспекторлари хизмат вазифаларини бажаришда қатор камчиликларга йўл қўйгани акс этган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб бориган хизмат текшируви хулосасига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги низом ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруқ талабларини бузганлиги учун Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ махсус отряди 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори сержант Ж.Қосимов ўз билдиргисига кўра “эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, келгусида ЙҲХ билан боғлиқ бўлмаган лавозимга тайинланиши” чораси қўлланди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79