my5

Ўзбекистонда «Нобель» совриндорлари тадқиқоти асосида эксперимент ўтказилмоқда

ЖАМИЯТ 28.10.2020, 20:17
Теглар: Ўзбекистон, Нобель
393
Ўзбекистонда «Нобель» совриндорлари тадқиқоти асосида эксперимент ўтказилмоқда

Нобель мукофоти лауреатлари тадқиқот натижаларини Ўзбекистонда қўллаш: Тошкент вилоятининг Бўка ва Чиноз туманларида эксперимент ўтказилмоқда.

 Жаҳоннинг илғор мамлакатлари тажрибаси, А.Банержи, Э.Дюфло ва М.Кремер (2019 йил Нобель мукофоти лауреатлари) камбағалликни қисқартириш бўйича тадқиқот натижалари асосида республиканинг вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, улар томонидан Тошкент вилоятининг Бўка ва Чиноз туманларида камбағал ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини турмуш шароитини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш мақсадида жойларга чиқиб эксперимент кузатувлари ўтказилди.

 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, ишчи гуруҳи аъзолари 8 кун давомида Бўка туманидаги барча маҳаллаларда 10-12 тадан жами 504 та, Чиноз туманидаги барча маҳаллаларда 10-12 тадан жами 648 та, умумий ҳисобда 1152 та уй хўжаликларида кузатувларни амалга оширди.

Кузатувлар давомида уй хўжаликлари таркиби, яшаш шароитлари, истеъмол харажатлари, реал даромадлари, узоқ муддат фойдаланадиган воситалари, уй хўжалиги аъзоларининг моддий неъматлар ва ижтимоий хизматлардан фойдалана олиш имкониятлари, жумладан, бепул тиббий хизматдан фойдаланиши, фарзандларининг таълим олиши сифати, моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик ташаббуслари ўрганилди.

Шунингдек, эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг ёшига нисбатан бўйи, вазни ўлчанди ҳамда дарсларни ўзлаштириши ўрганилди. Психологлар томонидан эҳтиёжманд оила аъзолари билан индивидуал суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг психологик портретини шакллантириш ва камбағалликдан чиқариш бўйича руҳий рағбатлантириш ишлари амалга оширилди.

Кузатувлар якуни бўйича олинган маълумотлар асосида Ўзбекистонда камбағаллик чегарасини аниқлаш, “яшаш минимуми” ва “истеъмол саватчиси” бўйича ҳисоб-китоб ишларини якунига етказиш, аҳолининг базавий истеъмол харажатлари ва камбағаллик чегараси мезонини ҳисоблашни амалиётга жорий этиш ҳамда республикада камбағалликни қисқартиришга йўналтирилган стратегик чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланиш режалаштирилган.

Шарҳлар

Ўзбекистон 10 ой давомида неча тонна карам экспорт қилгани маълум бўлди

26.11.2020, 00:29

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистон 11 та хорижий мамлакатларга қиймати 19,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 86,8 минг тонна...
Бугун Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

25.11.2020, 07:30

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 25 ноябрь куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:ТОШКЕНТ ШАҲРИҲаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз қор ёғиши мумкин. Кечаси ва...
Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди

18.11.2020, 22:29

Тошкент вақти билан 22:10 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.Зилзила координаталари: 39,86 градус шимолий кенглик; 68,9 градус...
Ўзбекистон делегацияси АҚШга ташриф буюради

13.11.2020, 20:22

Жорий йилнинг 15-22 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Америка Қўшма Штатларига ташрифи режалаштирилмоқда, дея хабар беради. АҚШ билан икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувда иштирок этиш мақсадида ушбу...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+4° туман
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79