my5

Яширин иқтисодиётни қисқартиришга оид фармон имзоланди

ИҚТИСОДИЁТ 28.10.2020, 21:21
Теглар: Яширин иқтисодиёт
506
Яширин иқтисодиётни қисқартиришга оид фармон имзоланди

Шавкат Мирзиёев “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Унга кўра:

 -умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умум белгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмайди;

- Тошкент шаҳрида ўтказилаётган онлайн касса машиналарининг чекларида акс эттирилган QR коди асосида совринли ўйинларни ўтказиш эксперименти 2020 йилда барча ҳудудларда амалга оширилади.

Бугунги кунга қадар Тошкент шаҳрида 9 ойда 3,3 триллион сўмлик 16,3 миллионта чек, вилоятларда эса 6,3 триллион сўмлик 22,7 миллионта чек чиқарилган. Совринли ўйинларнинг вилоятларда жорий этилиши онлайн касса машиналарига ўтиш жараёнини тезлаштиради. Совринли ўйинларга 1 миллиард сўм ажратилган бўлиб, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига 524 миллион сўмлик совринлар ўйналди;

- қурилиш корхоналарига ишчиларни уларга иш ҳақини нақд пулда тўлаш (меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 10 фоизидан ошмаган ҳолда) ҳуқуқи билан ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини сақлаб қолган ҳолда шартнома тузмасдан ёллашга муддатли равишда рухсат берилади;

- тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ваколатли органни хабардор қилган ҳолда ўтказиладиган сайёр солиқ текширувлари натижаларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш тартиби жорий қилинади;

 -солиқ органларининг маълумотларини қайта ишлаш марказини замонавий сервер ускуналари ва тегишли дастурий таъминот билан таъминлашни тезлаштириш ва бирламчи қўшимча жиҳозлаш мақсадида 100 миллиард сўм маблағ ажратилади;

 

 
  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+1° пасмурно
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79