my5

“Ўзкимёсаноат”, “Ўзавтосаноат”, “Ўздонмаҳсулот”, “Ўзсувтаъминот” ташкилотлари бутун тизими билан трансформация қилинади

ЖАМИЯТ 29.10.2020, 00:01
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Ўзавтосаноат, Ўзсувтаъминот, Ўздонмаҳсулот, Ўзкимёсаноат
644
“Ўзкимёсаноат”, “Ўзавтосаноат”, “Ўздонмаҳсулот”, “Ўзсувтаъминот” ташкилотлари бутун тизими билан трансформация қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент фармонида 32 та йирик давлат корхонаси ва хўжалик бирлашмаси трансформация қилиниши белгиланган. Хусусан, “Ўзкимёсаноат”, “Ўзавтосаноат”, “Ўздонмаҳсулот”, “Ўзсувтаъминот” ташкилотлари бутун тизими билан трансформация қилинади. Шу мақсадда Молия вазирлигида алоҳида департамент ташкил этилди.

Мутасаддиларга қолган тармоқларни ҳам чуқур таҳлил қилиб, трансформация бўйича таклифлар тайёрлаш вазифаси қўйилди.

Аҳоли ва тадбиркорларга батафсил маълумот берадиган хусусийлаштириш маслаҳат клиникалари ҳамда колл-марказ ташкил этиш, методик қўлланма тайёрлаб, жойларга етказиш муҳимлиги айтилди. Шунингдек, телевидение орқали ҳам хусусийлаштириш борасида маълумот бериб борилади.

Олий Мажлис палаталарига Президент фармони моҳиятини кенг тарғиб қилиб, хусусийлаштириш жараёнларини ҳалол ва очиқ-ошкора ўтишида парламент назоратини ўрнатиш тавсия қилинди. Шунингдек, хусусийлаштириш ҳамда давлат мулкини бошқаришга оид қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

Видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинган масалалар юзасидан Бош вазир ўринбосарлари, тармоқ раҳбарлари ва ҳокимлар ҳисобот берди.

 

Шарҳлар

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама қилдилар

30.11.2020, 20:21

Бугун, 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада...
Бухоро, Жондор ва Сирдарё туман ҳокимлари лавозимидан озод қилинди

24.11.2020, 20:44

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Кун тартибига иккита масала – ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги ҳамда хизматлар соҳасини...
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид концепция тақдимоти билан танишди

23.11.2020, 23:15

Президент Шавкат Мирзиёев 23 ноябрь куни Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид концепция тақдимоти билан танишди.Пойтахтимизда аҳоли ҳам, транспорт воситалари ҳам кўпайиб бормоқда. Охирги 10...
Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор тумани фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказди

20.11.2020, 22:06

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Чилонзор туманини ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш масалалари муҳокамаси юзасидан маҳалла раислари, ёшлар, мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказди.– Бугун туманда «ўсиш нуқталари»ни аниқлаб, иқтисодиётни...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79