АсосийSalomatlik

Қонни суюлтиришнинг организм учун фойда ва зарари маълум қилинди

'Қонни суюлтиришнинг организм учун фойда ва зарари маълум қилинди'ning rasmi

Қонни суюлтириш организм учун фойдалими? Мазкур саволга «Ойдин ҳаёт LIVE» теледастурида шифокор-валеолог Бахтинисо Азимбоева жавоб берди.

— Ҳозирги кунда коронавирус касаллигида қон қуюқлашиши ҳолатлари кузатилмоқда. Беморлар қонни суюлтирадиган турли хил препаратлар қабул қилишга ҳаракат қилишмоқда.

Аслида, қон қуюқлашганда, уни суюлтиришга эмас, қонни нормал функционал ҳолатига қайтариш керак.

Қон суюқлашиб кетса, унинг ивувчанлиги пасаяди, натижада травма бўлганда, кўп қон йўқотилиши мумкин.  

Қон қуюқлашиши инфаркт, инсультга олиб келса, суюқлашиши эса жароҳатларда қоннинг тўхтамай оқишига олиб келади, дея изоҳлади мутахассис.

 

 

    Бошқа янгиликлар