my5

ИИВ радикал, диний экстремистик ғоялар тарғиботи кўпайгани юзасидан огоҳлантириш билан чиқди

ЖАМИЯТ 29.10.2020, 16:33
Теглар: ИИБ
547
ИИВ радикал, диний экстремистик ғоялар тарғиботи кўпайгани юзасидан огоҳлантириш билан чиқди

Айни кунларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

 "Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-модда (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 244 прим 3-модда (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) ларида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини (журналист, блогер ва фуқаролар) омма эътиборига ҳавола қилинаётган маълумотларни аввало қонунга хилоф эмаслигини ўрганиб чиқишингизни сўраймиз", дейилади огоҳлантиришда.

 

Шарҳлар

Бухородаги қамоқхонага эрини кўришга борган аёл ўғриликка қўл урди

28.10.2020, 23:49

Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган эридан хабар олишга борган қорақалпоғистонлик аёл ўғриликка қўл урди. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилди.Таъкидланишича,...
Наманганда видеотасвирларни тарқатмаслик эвазига 100 АҚШ доллари сўраган шахс аниқланди

16.10.2020, 21:48

Видеотасвирларни тарқатмаслик эвазига 100 АҚШ доллари  Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.2020 йил 3 октябрь куни, Учқўрғон туманида яшовчи, хусусий тадбиркор, 1999...
Наманганда пиёдаларни уриб юборган “Спарк” ариққа қулади

05.10.2020, 21:26

 Пиёдаларни уриб юборган “Спарк” ариққа қулади.Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.Шу йил 30 сентябрь куни соат 18:45 ларда, Наманган шаҳар Нурафшон МФЙ...
Наманганда 33 фуқарони 411 миллион сўмга чув туширган шахсга жиноий иш қўзғатилди

05.10.2020, 21:03

33 фуқарони 411 миллион сўмга чув туширган шахсга жиноий иш қўзғатилди.Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.Шу йил 21 сентябрь куни, Фарғона вилоятида...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79