my5

Зарина Низомиддинова турмуш ўртоғи ҳақидаги саволларга жавоб берди

МАДАНИЯТ 29.10.2020, 20:43
5351
Зарина Низомиддинова турмуш ўртоғи ҳақидаги саволларга жавоб берди

Зарина Низомиддинова Москвада нима иш қилаётгани ҳамда турмуш ўртоғи ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Актриса Зарина Низомиддинова Инстаграм саҳифаси орқали кўпчилик мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.“Агар сир бўлмаса, Москвада нима иш қиласиз?” деган саволга Зарина қуйидагича жавоб берди:

–Сир эмас. Ҳозир ғамхўр она ролидаман ва фарзандларимга меҳр, эътиборимни 100 фоиз беришга ҳаракат қиляпман. Ижодни ҳозирча уйда давом эттиряпман.

Заринанинг айтишича, иккинчи ҳомиладорлик унда қийин кечган. “Охирги ойларигача токсикоз қийнади. Фарзандимни табиий йўл билан ўзим дунёга келтирдим, алҳамдулиллаҳ”, — дейди актриса.

“Фарзандингизга энага қарайдими?” деган саволга Зарина қуйидагича жавоб берди:

“Вирус туфайли энага ёллашга қўрқяпман, ўғлим бегона инсонга қарашга бериш учун ҳали жуда кичкина. Ўзим бир амаллаяпман”.“Кинодан кетдингизми? Ўзбек киносини кузатиб турасизми?” қабилидаги саволларга Зарина шундай жавоб беради:

“Йўқ, албатта, буёғини вақт кўрсатади. Олдиндан бир нарса айтиб бўлмайди. Ўзбек кино ва сериалларини умуман кўрмай қўйганман, охирги кўрганим "Қадам" сериали бўлди. Менга ёқди”, — дейди актриса.

Актрисанинг айтишича, у кимлигини сир сақлаётган турмуш ўртоғи ўзбек миллатига мансуб. Кичик ўғли Саид Умарнинг юзини кўрсатишни айнан турмуш ўртоғи истамайди. “Ҳали жуда кичкина, дейдилар”, — деб ёзади Зарина.

Зарина Низомиддиновага сториес орқали амалга оширилган мулоқот чоғида энг кўп “Болангизнинг отаси ким?” деган савол берилган. У ҳаммага бирдек “Боламнинг отаси—зўр инсон”, — деб жавоб берди.

Мухлисларидан бири актрисага “Запретингиз қачон очилади? Анча пайт дам оласиз, менимча, лекин ўша ёқ тинч, таъминот борку”, — дея мурожаат қилди.

“Запретга тушганимда биламиз буёғини. Ҳозирча запретда эмасман. Сабаб ҳам йўқ запретда бўлишимга”, — дейди актриса.

Актриса янги iPhone-12 сотиб олмаслиги, қизиқиш қолмаганини маълум қилди.

“Буёғига Москвада яшайсизми ёки Тошкентга қайтасизми?” деб савол берди Заринага мухлисларидан бири.

“Кўрамиз, мен олдиндан айта олмайман, келажакда бизни нима кутаётганини билмаймиз, ахир”, — дейди актриса.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79