АсосийSport

Элдор Шомуродов "Сампдория"га қарши ўйинни нега ўтказиб юбормоқчи?

'Элдор Шомуродов "Сампдория"га қарши ўйинни нега ўтказиб юбормоқчи?'ning rasmi

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов жароҳат сабаб Италия А Серияси 6-тур доирасидаги "Сампдория" - "Женоа" ўйинида майдонга тушмайди.

Ҳамюртимизнинг қачон сафга қайтиши маълум эмас.

Бундан ташқари "Женоа"да ижара асосида ўйнаётган Давиде Заппакоста ҳам жароҳати сабаб Генуя дербисини ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Генуя дербиси 1 ноярбь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.

Шомуродов бунга қадар Италия А Серияси доирасидаги "Верона" ва "Интер"га қарши ўйинларда майдонга тушганди.

    Бошқа янгиликлар