АсосийJamiyat

ДТМнинг абитуриентлар учун қилган ҳаражатларида маблағларни ўзлаштириш ва коррупция излари сезилмоқда — Расул Кушербаев

'ДТМнинг абитуриентлар учун қилган ҳаражатларида маблағларни ўзлаштириш ва коррупция излари сезилмоқда — Расул Кушербаев'ning rasmi

Куни кеча, Давлат тест маркази томонидан сентябр ойида тест синовларини ўтказишда абитуриентларга тарқатиш учун 13,4 млрд сўмлик кепка, қўлқоп, маска, сув ва ручка харид  қилгани ва тест синовларини ўтказишга жалб қилинган ходимларни овқатлантиришга 1 млрд 550 млн сўм атрофида маблағ сарфлагани хабар қилинган эди. 

Хабар ижтимоий тармоқларда кескин муҳокама қилинмоқда. Хусусан, депутат Расул Кушербаев ҳолатда коррупция излари кўзга ташланаётганини билдирди:

"Давлат тест маркази томонидан кепка, озиқ-овқат маҳсулотларини  буюртма ва ҳарид қилиш жараёнларида ўзаро тил бириктириш орқали ноқонуний йўл билан маблағларни ўзлаштириш аломатлари мавжуд. Шунингдек, коррупциянинг ҳам излари сезилмоқда.  

Шу сабабли Бош прокуратура ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур масалани ўрганиб, ҳуқуқий бахо беришлари шарт.  

Бу жараён ҳеч қандай таъсир ва босимларсиз қонун доирасида жамоатчилик учун очиқлаб олиб борилишини сўраймиз", ёзиб қолдирган депутат.

    Бошқа янгиликлар