my5

Бектемир Мелиқўзиев яна бир чемпионлик камари учун рингга чиқади

СПОРТ 30.10.2020, 12:22
490
Бектемир Мелиқўзиев яна бир чемпионлик камари учун рингга чиқади

Бектемир Мелиқўзиев яна бир чемпионлик камари учун рингга чиқади. У вазн ўлчаш маросимида иштирок этди

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Бектемир Мелиқўзиев (5-0, 4 КО) 30 октябр (Тошкент вақти билан 31 октябрь) куни Алан Кампага (17-5, 11 КО) қарши рингга кўтарилади. Мазкур жанг WBO Inter-Continental чемпионлик камари учун кечади. Жанг ғолиби WBO йўналишиида топ-рейтингидан ўрин олади. Маълумот учун, Бектемир Мелиқўзиев шу кунгача WBA Continental чемпионлик камари соҳиби саналади.

Кеча Тошкент вақти билан тонгда жанг иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида иштирок этишди. Мелиқўзиев роппа-роса 76,2 кг (168 фут) тош босган бўлса, рақиб 75,5 кг (166,5 фут) вазнда қайд қилинди.  

Эслатиб ўтамиз, жанг Калифорния штатининг ИНдио шаҳрида Fantasy Springs Casino аренасида бўлиб ўтади. Жангнинг тўлиқ видеоси каналда эълон қилинади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+1° пасмурно
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79