my5

Дам олиш кунлари мамлакатимизга иссиқ ҳаво оқими кириб келмоқда

ЖАМИЯТ 30.10.2020, 14:03
387
Дам олиш кунлари мамлакатимизга иссиқ ҳаво оқими кириб келмоқда

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда Волгабўйи ҳудудидан кирган совуқ антициклон натижасида кескин совуқ тушди. Бугундан бошлаб эса мамлакатимиз ҳудудига Эрон томондан иссиқ ҳаво кира бошлайди. Республика бўйича барча жойларда об-ҳаво очиқ, кучсиз шамол эсади. Куннинг ўртасига келиб ҳарорат 15-18 даражагача, жанубий ҳудудларда 23 даражагача кўтарилади.

Дам олиш кунлари республикамизга Эрондан иссиқ ҳавонинг кириши давом этади. Тунги совуқ фақат мамлакатнинг айрим тоғли ва баланд тоғли ҳудудларида сақланиб туради. Ҳарорат кечаси 2-7 даража атрофида, кундузи 17-22 даража бўлиши кутилмоқда, жанубий туманларда ҳаво 25 даражагача исийди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+1° пасмурно
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79