"Uzbekistan Airways" АЖ 2020 йил 12 ноябрда Тошкент - Дели - Тошкент йўналиши бўйича чартер қатнови ташкил қилиниши ҳақида хабар берди.
Чартер рейслар қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилиши режалаштирилган (маҳаллий вақт кўрсатилган):
Тошкент - Дели
Тошкентдан кетиш вақти - 14:00, Дели қўниш вақти -17:30
Дели - Тошкент
Дели кетиш вақти - 19:00, Тошкентга қўниш вақти - 21:30.
"Авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, шунингдек, "Uzbekistan Airways" АЖнинг энг яқин савдо офисларидан ёки минтақангиздаги савдо агентларидан сотиб олиш мумкин", дейилади хабарда.