my5

Фарғонада пиёдалар йўлидан ўтиб кетаётган қизалоқни “Тicо” уриб кетиб, ҳалок қилди

ЖАМИЯТ 30.10.2020, 15:05
301
Фарғонада пиёдалар йўлидан ўтиб кетаётган қизалоқни “Тicо” уриб кетиб, ҳалок қилди

Ёзёвон туманида 28 октябрь куни фуқаро Н.А. “Тicо” автомашинасини Сойбуйи МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган Р.К.ни уриб юбориши оқибатида, Р.К. тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини уқтирмоқда.      

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+1° пасмурно
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79