my5

Ўзбекистонда туғилиш ҳолатлари энг юқори ва энг паст бўлган ҳудудлар маълум қилинди

ЖАМИЯТ 30.10.2020, 15:52
622
Ўзбекистонда туғилиш ҳолатлари энг юқори ва энг паст бўлган ҳудудлар маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 9 ойи давомида ФҲДЁ органларида 614,7 минг нафар туғилганлик (тирик туғилган) ҳолатлари қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,9 минг нафарга кўп.

Туғилганлик ҳолатлари ҳудудлар бўйича таҳлил этилганда энг кўп туғилишлар сони Самарқанд вилоятида (74,4 минг нафар), энг кам Сирдарё вилоятида (15,6 минг нафар) қайд этилганлиги кузатилди.

Ушбу кўрсаткич аҳоли сонига нисбатан таҳлил қилинганда Сурхондарё вилоятида энг кўп, яъни ҳар минг нафар аҳолига 28 та чақалоқ тўғри келган бўлса, Қорақалпоғистон Республикасида энг кам, яъни ҳар минг нафар аҳолига 20 та чақалоқ тўғри келганлиги кузатилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+1° пасмурно
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79