my5

АҚШда мутлоқ рекорд кўрсаткич қайд этилди

ДУНЁ 30.10.2020, 16:16
762
АҚШда мутлоқ рекорд кўрсаткич қайд этилди

Жон Ҳопкинс университети олиб бораётган статистикадан маълум бўлишича, 29 октябрда АҚШда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик рекорд янгиланиб, 90 мингдан ортиқ одамга CОVID-19 ташхиси қўйилди. Бу коронавирус пандемияси бошланганидан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда таржумон.уз хабар берди.

Пайшанба куни АҚШда 91 295 кишининг CОVID-19 ни юқтириб олгани аниқланган. Бундан олдинги рекорд ўтган шанба куни қайд этилган ва ўшанда 88 973 кишига коронавирус ташхиси қўйилганди.

Вирус энг кўп тарқалган мамлакат ҳисобланувчи Қўшма Штатларда умумий касалланганларнинг сони 8.94 миллион кишига етди. Бу мамлакатда октябрь ойининг ўрталаридан бошлаб вирус тарқалиши яна авж олди.

Шунингдек, АҚШда ўтган 24 соат давомида яна 1021 киши коронавирусдан вафот этди. Бу билан қурбонларнинг умумий сони 228 625 тага етди.

Айни пайтда АҚШ коронавирусга чалинганлар ва ундан вафот этганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+1° пасмурно
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79