6,6 балли зилзила Туркиянинг ғарбий қисмида содир бўлди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар бошқармаси , дея ёзмоқда Риа Новости.
Зилзила эпицентри Измир вилоятининг Сеферихисар шаҳри ҳудудида жойлашган бўлиб, эпидемия чуқурлиги 16,5 километрни ташкил этган.
Туркия оммавий ахборот воситалари ва гувоҳларнинг хабар беришича, силкинишлар мамлакат ғарбидаги турли вилоятларда ва Истанбулда сезилган. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.